French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япония АҚШ ҳимоясига ишонмаяпти ва ўзининг ядро қуролини ишлаб чиқариш ҳақида ўйламоқда
11:25 / 2022-07-04

АҚШ атом қуроли соҳаси бўйича Россия ва Хитойдан орқада қолмоқда ва Японияни ҳимоя қила олмаслиги мумкин, шу боис Токио ўзининг ядро қуролига эга бўлиш имконияти ҳақида ўйлаб кўриши керак, дейилади шарҳловчи Ёсиаки Яно JB Press учун ёзган мақоласида.

Муаллиф Россия, Хитой ва КХДР томонидан таҳдид ошганини таъкидлаб, АҚШ Япония учун туриб беришига шубҳа билан қарамоқда. 

Яно ядро қуролини тийиб туришнинг энг юқори даражаси эканини қайд этар экан, агар бир томон иккинчи томонга қарама-қаршиликнинг бирор-бир даражасида ташаббусни бера бошласа, қолган барча ҳимоя беҳуда бўлади. 

"Ядро салоҳиятига эга бўлган мамлакат ҳам  ҳатто оддий қуролларни фойдаланган ҳолда урушда ютқаза бошласа, у ядровий таҳдиди ҳисобига душман томонни ўз қоидаси бўйича ўйнашга мажбур қила олади", – дея изоҳлайди ўз фикрини муаллиф. 

Унинг таъкидлашича, мамлакат учун 100 тадан 300 тагача жанговар каллак зарур бўлади. Масалан, Франция, Буюк Британия ва Покистонда шунча ядро қуроли бор. 

Янонинг баёнот беришича, Японияда қисқа муддатда ядро қуролини яратиш учун ҳам техникавий, ҳам молиявий  имконият етарли, бироқ АҚШ кафолат бергани учун бу ишга қўл ургани йўқ. Шу туфайли Япония АҚШнинг жанговар каллаклар сони бўйича Россия ва Хитойдан орқада қолаётгани сабабли муаллиф Америка паноҳининг ишончлилигига шубҳа билдирди. 

Шарҳловчининг фикрича, АҚШ Япониянинг кейинчалик Хитойнинг “вассали” бўлиб қолмаслиги ҳамда Тинч океаниниг ғарбий қисмида устунликни қўлдан бермаслиги учун унинг ядро қуролига эга бўлишига ёрдам бериши керак.