Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Япон рўмоллари кўргазмаси ташкил этилди
14:22 / 2023-08-11

Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Ўзбекистон Бадиий академияси, Япониянинг мамлакатимиздаги элчихонаси, Ўзбекистон – Япония маркази ҳамда Тошкентдаги анъанавий япон чой маросимини ўрганиш жамияти ҳамкорлигида “Фурошики” – анъанавий япон рўмоли кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Кўргазмада 75 турдаги турли фурошики рўмоллари намойиш этилди.  

Фурошики “ҳаммом гилами” деган маънони билдиради ва ҳар қандай шакл ва ўлчамдаги нарсаларни ўраш ҳамда ташиш учун ишлатиладиган тўртбурчак матодир.  

Фурошики ипак, креп, пахта, вискоза ва полиэстер каби турли хил матолардан тайёрланади. Улар силлиқ, анъанавий нақшга эга ёки шибори техникасида бўялади.  

Кўргазма жорий йилнинг 20 августига қадар давом этади.  

Гулноза Бобоева, ЎзА