Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янграйверсин созлар навоси
15:41 / 2025-06-23

2023 йилдан бошлаб ўтказиб келинаётган “Дамли созлар навоси” халқаро мусиқа фестивали бу йил иккинчи маротаба ташкил этилди. Мазкур мусиқа фестивали Президентимиз Шавкат Мирзиёевннинг “Долзарб 90 кун” ташаббуси доирасида юксак савияда ўтказилгани эътиборга моликдир.

Ушбу фестивалда минг нафарга яқин ёшлар қатнашди. 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган ижодкорлар ўртасида ташкил этилган фестиваль доирасида дамли ва зарбли чолғулар ансамбль ва оркестрларининг танлови, халаро илмий анжуман ўтказилди.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ёшлар бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган “Долзарб 90 кун” дастурига мувофиқ Тошкент шаҳридаги “Central Park Tashkent”, “Наврўз” этнографик боғи ва бошқа боғларда дамли ва зарбли чолғулар ижросида концерт дастурлари бўлиб ўтди.  

“Tashkent City Park” мажмуасида  ушбу фестиваль ғолибларини тақдирлаш ҳамда мусиқа байрамининг тантанали ёпилишига бағишланган гала-концерт дастури ташкил этилиб, унга мамлакатимизда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, мусиқа ихлосмандлари, талаба-ёшлар таклиф этилди.  

Фестивалда Қозоғистон, Россия ва бошқа хорижий давлатлардан дамли ва зарбли чолғулар ансамбль ва оркестрлари иштирок этди.  

Ўзбекистон давлат консерваториясининг Талабалар дамли чолғулар оркестри Гран-при мукофотига муносиб кўрилди. Ўзбекистон давлат симфоник оркестри Зарбли чолғулар ансамбли биринчи ўринга лойиқ топилди.  

Қурмонғози номидаги Қозоғистон Миллий консерваториясининг Талабалар дамли чолғулар оркестри (Қозоғистон Республикаси), мазкур олий мусиқа ўқув юртининг  “Фантастико” ансамбли ҳамда Саксофончилар ансамбли иккинчи ўринга сазовор бўлди.    

Р.Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби дамли чолғулар оркестри,  Байсеитова номидаги Қозоғистон Миллий санъат университети Талабалар дамли чолғулар оркестри, Ўзбекистон давлат симфоник оркестри “Брасс-квинтет” жамоаси учинчи ўринни эгаллади.  

“Умид” номинацияси бўйича эса Ёш Балакиревлар оркестри (Россия Федерацияси) ғолиб бўлди. Барча ғолиб ва сориндорлар махсус  диплом, статуэтка, пул мукофотлари билан тақдирланди.  

Мазкур фестиваль мусиқа соҳасидаги халқаро ҳамкорликни тобора мустаҳкамлашда, ижодкор ёшларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашиши, санъатини намойиш этишда муҳим аҳамият касб этди.  

Н.Усмонова,

ЎзА мухбири