Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгийўлда хонадонларга узум кўчатлари тарқатилди
18:47 / 2022-03-16

Бугун аҳоли даромадини ошириш, турмуш даражасини яхшилаш, бугунги кунини кечагидан яхши қилиш мақсади давлатимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг бош мезонидир.

Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган, қолаверса, узум экиш ва парваришлашга қизиққан 5 мингта хонадонни узумчиликка ихтисослаштириш учун ҳар бир хонадонга 10 тупдан жами 50 минг туп экспортбоп узум кўчатларини етказиб берилмоқда. Шунингдек, Агентлик ва туман ҳокимлигининг мутахассислари экиш ишларига ҳам бош-қош бўлишмоқда.


Бундан ташқари, сифатли ва серҳосил узум етиштириш учун ҳокимлик мутахассислари войишсимон сўритоклар қуриш ишларини бошлаб юборишди. Сифатли узум олишда узум новдасини сўриларга олиш муҳим омил ҳисобланади.
Етказиб берилаётган “Тоифи”, “Қора кишмиш”, “Келин бармоқ”, “Ризамат”каби узум навларини аҳоли катта қизиқиш билан олиб хонадонларига ва кўча бўйларига экмоқдалар.

Ҳозирги вақтга қадар Янгийўл туманида жами 216,2 гектар узумзор мавжуд бўлиб, шундан 7,5 гектар хўраки, 26,3 гектар кишмишбоп, 70,8 гектар саноатбоп узумлардир.


Бугунги кунда нафақат ўзлаштирилаётган ерларда, кенг далаларимизда узумзорлар барпо қилиш, балки ҳар бир хонадонда миллий қадриятга айланиб улгурган узум етиштириш анъанасини давом эттириш ҳам мақсад муддаога айлангандир.
Ушбу ташаббуслар давомида Янгийўл туманининг Ғалаба маҳалласида истиқомат қилувчи Алимова Азиза опанинг хонадонида бўлганимизда 4-5 йиллик узум новдаларига чиройли кўринишда шакл бериб, меҳр билан парваришланганлигининг гувоҳи бўлдик. – Ростини айтсам вақт тополмаётгандик бориб узум кўчатларини олиб келишга, - дейди  хонадон эгаси. Хонадонимизгача олиб келиб кўчат берсаю, агар шуни ҳам меҳнат қилиб ҳосилини емасак уят бўлади. Биз 12 туп узум кўчатидан мана икки йилдирки ўртача 300-350 килограмм ҳосил оламиз. Уйда ишкомдан вақти бемаҳал узум узуб еганга, ёру биродарга йўқлагандаги роҳатга етадигани йўқ. Энг муҳими, ишончли навдаги узум кўчатини экиб, парваришлашимиз, - дея изоҳ билдирди.
Ҳа, узум узоқ йиллик, кўп эътибор ва меҳр талаб этадиган ўсимликдир. Қолаверса, уни кўчатлигиданоқ берадиган ҳосили ва олинадиган даромадни ўйлаш ҳам шарт.
 

 

Ўзбекистон Республикаси Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Д. Сиддиқова