Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгийўлда янги йил ярмаркаси
16:10 / 2014-12-22

Янги йил байрами шукуҳи кезиб юрган айни кунларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ҳам қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилмоқда.

Янги йил байрами шукуҳи кезиб юрган айни кунларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ҳам қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилмоқда.

Аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифатини янада юксалтириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини нисбатан арзон нархларда етказиб бериш мақсадида ташкил этилган ярмаркаларга таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган.

“Янгийўл деҳқон бозори” ҳудудида ташкил этилган ярмаркада, “Навбаҳор”, “Гулбаҳор”, “Ниёзбош”, “Халқобод”, “Файзобод”, “Эски Қовунчи” каби қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудларида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нисбатан арзон нархларда сотилмоқда.

– Рўзғор учун зарур бўладиган маҳсулотларни шу ердан олмоқдамиз, – дейди янгийўллик Зумрад Аҳмедова. – Бугун ярмаркадан гўшт, тухум, картошка ва пиёз харид қилдим. Уларнинг сифати юқори, нархи нисбатан арзон. Янги йил байрами арафасида давлатимиз томонидан аҳолига яратилаётган бундай қулайликлардан миннатдормиз.