Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгийўл туманида женьшень ўсимлиги етиштирилиб, косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарилади
16:30 / 2020-10-30

Бу орқали 30 та янги иш ўрни яратилиб, йилига 100 тонна косметика маҳсулотлари ва 5 миллион дона тиббий ниқоблар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Тошкент вилояти Янгийўл туманида Жанубий Кореянинг "K-GINSENG PHARMACY" хорижий корхонаси томонидан қиймати 6 миллион долларга тенг бўлган женьшень доривор ўсимлигини лаборатория шароитида қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Бунинг натижасида йилига 2 миллион долларлик 150 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади. Лойиҳа бўйича 20 та иш ўрни яратилади. Маҳсулотнинг 50 фоизи Европа ва Марказий Осиё давлатларига экспорт қилинади. Шу билан бирга, иккинчи босқичда женьшень доривор ўсимлигини Янгийўл туманида ўстириш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, косметик маҳсулотлар ва тиббий ниқоблар ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги корхона ҳам ишга туширилади. малга оширилади. Бу орқали 30 та янги иш ўрни яратилиб, йилига 100 тонна косметика маҳсулотлари ва 5 миллион дона тиббий ниқоблар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Ҳар иккала томон вакиллари имзолаган меморандумга мувофиқ лойиҳанинг биринчи босқичига тайёргарлик ишлари жорий йилнинг декабрь ойида бошланиши кўзда тутилган.