ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги “Ёш гвардиячилар” спорт мактабида универсал жанг бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида вилоят чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақа Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси, вилоят спорт бошқармаси ҳамда вилоят Универсал жанг федерацияси ташаббуси билан ташкил этилди.
[gallery-27723]
Чемпионатда “Ёш гвардиячилар” спорт мактаби ва Наманган вилоятининг барча шаҳар ҳамда туманларидаги спорт клублари, шунингдек Турон халқаро университети ва UBS университети вакиллари иштирок этди. 6 ёшдан 18 ёшгача ва ундан катта бўлган 200 нафардан ортиқ спортчи турли вазн тоифаларида ғалаба учун баҳс олиб борди.
Беллашувлар юқори спорт маҳорати, кучли рақобат ва ҳақиқий жанговар руҳда кечди. Мусобақа ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни спортга кенг жалб этиш ҳамда ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган (сурат),ЎзА