Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиқўрғонда пилла мавсумига старт берилди
07:58 / 2023-04-12

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида ипак қуртини парваришлаш мавсуми бошланди. Жорий мавсумда янгиқўрғонлик пиллакорлар 202 тонна “кумуш тола” етиштиришни кўзлаган.

Ушбу мақсадда “Янги замин ипаги” масъулияти чекланган жамияти томонидан 3476 қути ипак қурти инкубаторийга қўйилди.

Бугун старт олган мавсумнинг илк кунида 450 қути қурт жонлантирилиб, “Жўра Охунов – Шарқ Юлдузи” агрофирмаси фермер хўжаликларига тарқатила бошланди.

[gallery-11399]

– Жорий йил мавсумда ипак қурти боқиш учун 996 нафар касаначи, 2480 нафар фермер жалб этилди, - дейди “Янгиқўрғон Агропилла” МЧЖ раҳбари Насиба Ҳайдарова. – Таъкидлаш жоиз, пилла боқувчиларга бу мавсумда бир қанча имтиёзлар белгиланган. Хусусан, пилланинг ҳар бир килограмми учун 32 минг 147 сўмдан пул тўланиши билан бирга, 22 кунлик меҳнат учун пиллакорлар 1 йил стажга эга бўлади.

Пилла қурти тарқатиш жараёнида Янгиқўрғон туман ҳокими Асадулло Нажмиддинов, туман прокурори Қобилжон Аҳмаджонов, нуронийлар иштирок этди.

Етиштириладиган ҳосилга барака тилаб, дуога қўл очилди.

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА