Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиқўрғонда “Беш муҳим ташаббус” ижроси доирасида маънавият ва маърифат маскани очилди
15:33 / 2022-07-22

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида Президентимиз томонидан илгари сурилган Беш муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан белгиланган вазифалар ижроси доирасида “Маънавият ва маърифат маскани” фойдаланишга топширилди.

Тоғолди туманда бундай масканнинг қурилиши 2023 йилга мўлжалланган эди, бироқ ушбу объектнинг теран аҳамиятини ҳис этган ҳолда қисқа муддатларда муҳташам масканни барпо этишга эришилди.

Замонавий техник жиҳозлар, электрон ва босма кутубхона, халқ амалий санъати тўгараклари хонаси, тадбирлар зали ёшлар, ижодкорлар, китобхонлар, маънавият тарғиботчилари ва бошқа аҳоли қатламлари учун чинакам маънавият ўчоғига айланади.

Масканнинг очилиш маросимида соҳа вакиллари, маънавият тарғиботчилари ва меҳнат фахрийлари иштирок этди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА