Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиқўрғон олмаси: Ҳосил чўғи 120 минг тонна
11:37 / 2022-09-16

Фоторепортаж

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 12 минг гектардан ортиқ боғ мавжуд бўлиб, шундан 5 минг гектардан зиёдида турли навдаги олма етиштирилади.

–Тумандаги 641фермер хўжалиги боғдорчиликка ихтисослашган, - дейди  туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Муродхон Саидаҳмедов. – Бу йилги ҳосилнинг чўғи баланд. Ҳар гектардан 20-25 тонна олма оламиз. Умумий ҳисобда мавсумда ҳосил 100-120 минг тоннани ташкил этиши кутилмоқда. Шундан 20 фоизини қайта ишлашга йўналтириладиган бўлсак, 80 фоизини ички бозор ва экспортга чиқарамиз.  

[gallery-8766]

Ҳудуддаги 1,5 гектарли хусусий боғда эса “Победа”, “Голден”, “Молдованка”, “Қандил”, “Қизил юлдуз” каби ўндан ортиқ навли олма етиштирилади.

–Шу кунларда олмаларнинг ёзги нави пишиб етилди, - дейди боғ эгаси Жўрамирза Шерматов. – Кузги олмаларимиз октябрда етилади. Мавсумда 100 миллион сўм даромад олишни ният қилганмиз.


Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА