Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиободда ҳоким ёрдамчилари учун семинар ташкил этилди
08:47 / 2022-09-20

Жиззах вилоятининг Янгиобод туманида маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилган ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини таҳлилий ўрганиш ва уларга амалий тавсиялар бериш мақсадида семинар ташкил этилди.

Ушбу тадбирда вилоят, туман ҳокимликлари, барча МФЙларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

Семинарда ҳоким ёрдамчиларининг бугунги кунга қадар олиб борган фаолиятига таҳлилий ва танқидий ёндашилиб, маҳаллаларда янги иш ўринлари ташкил этиш, оилаларга даромад манбалари яратиш, ҳар бир ҳудудда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришдаги, аҳолига қулайликлар яратиш борасидаги ишлари таҳлил қилинди.

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ўрганиш давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳақида сўз борди. Келгусида қилинадиган ишлар режалаштирилди.

 

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА