Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиобод тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ва унинг жиноий шеригига ҳукм ўқилди (+видео)
19:32 / 2024-02-20

Мамлакатимизда сўнгги йилларда тадбиркорлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратиб, бу йўналишда ўзини синаб кўрмоқчи бўлаётган фуқароларга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Бугун ана шу олиб борилаётган ислоҳотлардан куч олиб, ўзини тадбиркорлик соҳасида синаб кўрмоқчи бўлган фуқаро сал қолса, Янгиобод тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ҳамда унинг “уддабурон тадбиркор” шеригига “ўлжа” бўлаёзди.

Яъни, 2023 йилнинг май ойида Жиззах вилоятидаги қурилиш фирмаси раҳбари бўлиб ишловчи фуқаро Қ.М. Янгиобод тумани ҳокимининг в.б. ўринбосари бўлган Қ.Р. билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, “Angren Mashal Servis” МЧЖ раҳбари У.Т.га Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига асосан, шамол электр станциялари қуриш учун 200 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер тоифасини саноат зонасига ўтказиб, ушбу ер майдонларини унга олиб беришни ваъда қиладилар.

Шу билан биргаликда, тадбиркорни келгусида ушбу ер майдонига инвестиция киритиб, шамол электр станцияларини қуриши ва келгусида инвестор топиб, яхшигина даромад олиши мумкинлигини айтиб, ишончига киради.

2023 йил 8 июнь куни эса Қ.М. ва Қ.Р. тадбиркор У.Т.нинг тўлиқ ишончига кириш мақсадида Қ.Р.нинг қўл остидаги ходимлар орқали шамол электр станциялари қуриш учун ажратилиши лозим бўлган 200 гектар ер майдонини кўрсатади ва Янгиобод тумани ҳамда Жиззах вилоят ҳокимлигидаги танишларини ишга солиб, аукцион савдо орқали ушбу ер майдонини У.Т.га олиб беришларини айтади. Эвазига эса ундан 200.000 АҚШ долларини талаб қилади.

2023 йилнинг 18 июнь куни Қ.М. келишилган сумманинг ярми, яъни 100.000 АҚШ долларини Жиззах шаҳрида жойлашган ресторанларнинг бирида олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланади. Шунингдек, жиноятни тўлиқ фош этиш мақсадида, дастлабки кўрсатмалар ҳамда мавжуд далилларга асосланиб, унинг Янгиобод тумани ҳокимлигида масъул лавозимда ишловчи таниши ҳам қўлга олинади ва шу тариқа шерикларнинг қинғир режаси охирига етмай қолади. 

Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди ушбу “уддабуронлар”нинг қилмишлари бўйича ҳукм эълон қилди.

<iframe width="990" height="557" src="https://www.youtube.com/embed/g-mSGaefzJw" title="Yangiobod tumani hokimining sobiq oʻrinbosari va uning jinoiy sherigiga hukm oʻqildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Суд, мазкур жиноят ишини мазмунан кўриб чиқиб, Қ. М.га (ЖКнинг 25,168 моддаси 4-қисми, 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57, 59,61-моддаларига асосан) базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари (132.000.000 сўм) миқдорида жарима ва 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиши жазоси, Қ.Р.га эса (ЖКнинг 25,168 моддаси 4-қисми, 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан 45, 59,61-моддаларига асосан, 3 йил муддатга давлат иштирокидаги корхона-муассасалардаги мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда) базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари (132.000.000 сўм) миқдорида жарима ва 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиши жазосини тайинлади.

Алдов ва фириб йўли билан топилган бойлик Қ.М. ва Қ.Р.га буюрмади, улар озми-кўпми эл-юрт олдида топган-обрўсини тушириб, ҳаётларининг муайян қисмини оиласи ва фарзандларидан узоқда, панжара остида ўтайдиган бўлди.

Б.Мамадаминов,

Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди раиси