ЯНГИЛИК: Якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкалари энди фақат «E-IJRO AUKSION» ЯЭСМда бериш бошланди
Аҳоли учун кўнглидагидек уй-жой қуришга бўлган эҳтиёжини ортиқча оворагарчиликлар ва қоғозбозликларсиз қоплашнинг шаффоф механизми ишга тушди. Бугундан эътиборан, якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари“E-IJRO AUKSION” ЯЭСМ савдога қўйилди.

Айни дамда Бухоро ва Хоразм вилоятларидан жаъми 33 та ер участкаси савдога чиқарилган.
Тез орада Республикамизнинг бошқа ҳудудларидан ҳам ер участкалари савдога қўйилади.
www.e-auksion.uz сайтида савдога қўйилган ер участкалари ҳақидаги эълонлар ЛОТ маълумотларини ҳам ўзида тўлиқ мужассамлаштирган. Жумладан, объект манзили, майдони, уни Google харитада кўриш имконияти ва ер майдонидан фойдаланиш тартиби ҳамда шартларига оид бошқа маълумотлар.
Эслатиб ўтамиз, ушбу тартиб, Вазирлар Маҳкамасининг 63-сонли “Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амал қилади ва электрон онлайн аукционларнинг қонуний ўтиши таъминланади.