Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиланиб бораётган Бухоро...
10:36 / 2021-01-21

Бухороликлар ҳаётида 2020 йил қанчалик оғир кечган бўлмасин, воҳада янгиланишлар, бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда олиб борилди.

Жами саноат махсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 17,5 триллион сўмга, ўсиш суръати 101 фоизга бажарилиши таъминланди. Шундан ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми 6,4 триллион сўмни ва ўсиш суръати 113,3 фоизни ташкил этди.

Пудрат ташкилотлари томонидан 5,4 триллион сўмлик пудрат ишлари бажарилди. Йирик корхоналар ҳисобидан 1,1 триллион сўмни ва ўсиш суръати 169,2 фоизни, якка тартибдаги турар жойларни қурилиши ҳисобидан 1,1 триллион сўмни ташкил қилди.

Вилоятда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 2016 йилдаги 79 тадан 305 тага етди. 212 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. 597 та лойиҳа доирасида 6,6 триллион сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди. Натижада 14 минг 893 та янги иш ўрни яратилди.

“Ғиждувон” эркин иқтисодий зонасида 33 та инвестор томонидан 131,7 миллион АҚШ долларлик 39 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Эркин иқтисодий зона ҳудудида жами 32 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 1 минг 913 та янги иш ўринлари яратилди. Ишга тушган мазкур лойиҳалар ҳисобига 300,4 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, жами 17,1 миллион АҚШ доллари қийматида экспорт амалга оширилди.  

“Бухоро-агро” эркин иқтисодий зонасида иссиқхоналар қуриш учун 336 та лойиҳа ташаббускорларига қиймати 607,4 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида 1,2 минг гектар ер участкаси ажратиб берилган бўлиб, шу кунга қадар 376,2 гектар майдонда иссиқхона ишга туширилди ва 4 мингтадан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Аграр эркин иқтисодий зонасида 232 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 10 миллион доллардан ортиқроқ маҳсулот экспорт қилинди.

Вилоятнинг 13 та шаҳар ва туманларида 23 та объект негизида 73,8 гектар ер майдонида 16 та кичик саноат зоналари ташкил этилди. Ушбу зоналарда 40 га яқин лойиҳалар ишга туширилди. Натижада, 500 дан ортиқ ишчи ўринлари яратилди. Жами 47 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Шундан 1,79 миллион доллар миқдоридаги саноат маҳсулотлари экспортга йўналтирилди.

Вилоятда жами 22 минг 978 та кичик бизнес субъектлари фаолият кўрсатмоқда. 5 минг 473 та кичик бизнес субъектлари янгидан ташкил этилган. Фаолият кўрсатмаётган 1 минг 747 та корхоналар фаолияти қайтадан тикланди.

Натижада вилоятда кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 2017 йилдаги 69,8 фоиздан 2020 йилда 76,9 фоизга етди.  

Тижорат банклари томонидан тадбиркорларга жами 5,3 триллион сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Жумладан, 6 минг 875 та кичик бизнес субъектларига ўтган давр мобайнида 2,8 триллион сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Бунинг ҳисобига 8 минг 262 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.

Дастурлар доирасида жами 300 та (шундан 25 таси кейинги йилга ўтувчи) ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди. Коронавирус пандемияси шароитига қарамасдан 40,4 мингдан ортиқ доимий янги иш ўринлари ташкил этилишига эришилди.

Вилоятда жами 42 минг 763 та эҳтиёжманд оилалардаги 165 минг 964 нафар фуқаро “Темир дафтар”га киритилган.

Бугунги кунда камбағал оилалардаги 45 минг 517 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг 45 минг 214 нафари ёки 99,3 фоизининг бандлиги таъминланди.  

Натижада 38 минг 487 та эҳтиёжманд оилаларнинг 152 минг 381 нафар фуқаролари Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари қарорлари асосида камбағаллар рўйхатидан чиқарилди.

2021 йил 1 январь ҳолатида “Темир дафтар”нинг янгиланган рўйхатига кўра, 4 минг 276 та оиланинг 13 минг 608 нафар камбағал аъзолари мавжуд.

Ҳудудий секторлар томонидан жами 3 минг 685 та оилага иссиқхона, узумчилик, паррандачилик, чорвачилик, асаларичилик, тикувчилик, қишлоқ хўжалиги йўналишларида қўшимча даромад манбаи яратилишида кўмак берилди. Бугунги кунда вилоятдаги 1 минг 273 та (422 та давлат, 69 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги, 26 та хусусий, 756 та оилавий нодавлат) мактабгача таълим ташкилотларида 148 минг 514 нафар мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг 84 минг 793 нафари ёки 57,1 фоизи қамраб олинган. Вилоятдаги 536 та умумтаълим мактабларида 329 минг 787 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда.

Бухоро шаҳри, Олот ва Когон туманларида 3 та янги умумтаълим мактаблари иш бошлади. Пешкў, Олот, Жондор туманлари ва Когон шаҳридаги давлат умумтаълим мактаблари негизида математика, Жондор, Ромитан ва Қоракўл туманларида кимё ва биология, Бухоро шаҳрида информатика фанига ихтисослаштирилган 8 та мактаб ташкил этилди. Вилоятдаги 448 та мактаблар интернет тармоғига уланди. 181 та мактабларда замонавий компьютер синфлари йўлга қўйилди.

Умумтаълим мактабларини тамомлаган 25 минг 413 нафар ўқувчиларнинг 5 минг 508 нафари ёки 21,7 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга кирди. 65 та хорижий олий таълим муассасалари билан меморандумлар имзоланди. 24 та хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари ташкил этилди ҳамда 943 нафар талабалар қабул қилинди. Талабаларни қабул қилиш квоталари 7 минг 336 тага ёки ўтган йилгига нисбатан 49 фоизга оширилди.

Вилоятда 26 та янги хусусий тиббий муассасалар ташкил этилди. 6 тасининг фаолияти кенгайтирилди ва қўшимча 102 та янги иш ўрни яратилди. Вилоят соғлиқни сақлаш тизимидаги шифохоналарда инновацион усулда 1 минг 700 дан ортиқ юқори технологик операциялар бажарилди.

Вилоят аҳолисининг қарийб 53 фоизи ёки 1 миллион 30 минг 285 нафарини ёшлар ташкил этаётир. “Манзилли режалар” асосида 18-30 ёшдаги 18 минг 749 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.

“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида ёшларга 93 та бизнес лойиҳа учун 15,9 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, 575 та иш ўрни яратилишига эришилди. 1 та “Yosh tadbirkorlar” коворкинг маркази, 18 та “Yoshlar mehnat guzari” комплексларини фойдаланишга топшириш орқали 130 нафар ёшлар иш билан таъминланди.

6 та янги туристик компаниялар рўйхатга олиниб, уларнинг сони 2016 йилга нисбатан 3,8 баробарга ортиб, жами 121 тага етди. 793 ўринли 12 та янги меҳмонхоналар, 147 ўринга мўлжалланган 17 та меҳмон уйлари фойдаланишга топширилди. Меҳмонхоналар сони 369 тага етди.

139 та янги объектлар, жумладан, “Тўдакўл” сув ҳавзаси қирғоғида пляж туризми объекти, Ромитан тумани Варахша массиви, “Бўронтепа” қадимий тепалиги ёнида “Bukhara Desert Oasis & SPA” саҳро туризм кластери ишга туширилди. 1 минг 570 та ўринга мўлжалланган 12 та замонавий ресторан, 4 та йўл бўйи туризм инфратузилма объектлари фаолияти йўлга қўйилди. Зиёрат туризми объектлари сони 27 тага етказилди. 37 та туристик автотранспорт воситалари келтирилди. Уларнинг сони 281 тани ташкил этмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА