Янгиланган “Twitter” энг қиммат брендга айланадими?
“Twitter” соҳиби Илон Маск номи “Х”га ўзгартирилган мазкур ижтимоий тармоқни дунёда энг қиммат брендга айлантириш ваъдасини эълон қилди.
“X” энг қиммат брендга айланади, шу сўзларимни эслаб қолинг”, – деди у.
Мазкур тармоқ душанба куни ўз рамзини янгилади – мовий қуш ўрнини қора-оқ “Х” ҳарфи эгаллади. Маск изоҳ беришича, логотип ҳали мукаммаллаштирилади.
ЎзА