English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиланган оилавий поликлиникалар ишга тушди
13:10 / 2024-03-21

Сурхондарё вилоятида “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан тубдан таъмирланган, янги барпо этилган ижтимоий соҳа иншоотлари фойдаланишга топширилмоқда.

Қумқўрғон туманининг Уяс маҳалласида тубдан таъмирланган 103- оилавий поликлиника ҳам ҳудуд аҳолиси учун байрамга муносиб туҳфа бўлди.  

Учта маҳалладаги 11 минг 520 дан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатадиган тиббиёт муассасаси қисқа вақтда тубдан таъмирланиб, янги қиёфада бўй кўрсатди. Бир йўла замонавий усулда жиҳозланиб, тиббий хизматлар кўрсатиш сифати ва самарадорлиги оширилди.  

Янгиланган оилавий поликлиникада етти нафар олий маълумотли шифокор ва 30 дан ортиқ ўрта ва кичик тиббиёт ходими хизмат кўрсатади.

Шу куни тумандаги 32-оилавий поликлиника Боботоғ филиалининг ҳам тубдан таъмирланган янги биноси фойдаланишга топширилди. Тиббиёт муассасаси ҳудуддаги 5 минг 180 дан ортиқ аҳолига хизмат қилади.  

Барча шароит яратилган тиббиёт муассасаларининг тантанали очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди.

Холмўмин  Маматрайимов,

ЎзА мухбири