Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиланган Меҳнат кодекси бўйича квест-тренинг
11:36 / 2023-07-26

Солиқ қўмитасида янгиланган Меҳнат кодекси талаблари асосида меҳнат унумдорлигини оширишга бағишланган квест-тренинг ташкил этилди.

Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги мутахассислари ташкилот ходимларини жамоаларга бўлишди.  

Жамоалар томонидан “Идеал раҳбар”, “Идеал солиқчи” ва “Идеал тадбиркор” каби мавзуларда тақдимотлар тайёрланди ва ҳар бир гуруҳ ўз позициясини ҳимоя қилди.  

Тренинг давомида иштирокчиларнинг назарий билимлари ҳам оширилди.  

Шунингдек, улар жамоа бўлиб ишлаш, ўзаро фикр, тажриба ва ғоя алмашиш имкониятига ҳам эга бўлишди.  

Гулноза Бобоева,  

ЎзА