ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 134-умумтаълим мактабида “Конституция - ўзимизники!” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Янгиланаётган Конституциямизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда туман фаоллари, мактаб ўқитувчилари ва Бешқўрғон маҳалла аҳолиси қатнашди.
[gallery-11464]
Тадбирда сўз олган 134-мактаб директори Дилноза Абдуллаева, мактабнинг собиқ ўқувчилари – “UzReport TV” телеканали бош муҳаррири Гулноза Ҳусанова, таниқли теле ва радиобошловчи Музаффар Мирзабеков, ота-оналар Бош қомусимизнинг ҳаётимизда тутган ўрни ҳақида гапириб, барчани 30 апрель куни ўтказиладиган муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этишга чақирди.
Бир гуруҳ таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар кечага байрамона файз киритди.
Камола Юсупова,
Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат),ЎзA