Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиланаётган Конституция юртимизда бизнес эмин-эркин ривожланиши учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлади
12:18 / 2023-04-27

Халқаро конгресс марказида иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда. Унинг ялпи мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари ислоҳотлар жадал давом этиши, юртимизда бизнес эмин-эркин ривожланиши учун янада мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор кераклигини кўрсатиб ўтди.  

 Яқин кунларда Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси бўйича умумхалқ референдуми ўтказилади.  

 Энг аввало, янги Конституцияда Ўзбекистон – суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат экани алоҳида белгиланмоқда. Барча ўзгартиришларнинг туб негизига “инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари устувор” деган эзгу ғоя қўйилмоқда. Шунингдек, Конституциямизда илк бор қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, мулк дахлсизлиги, бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиш, суд мустақиллиги бўйича давлат ўзига мажбуриятлар олмоқда.  

 — Ҳеч шубҳасиз, янги Конституция – биз бошлаган ислоҳотларни изчил давом эттириб, энг муҳими, уларга ортга қайтмайдиган тус бериши муқаррар, – деди Президент.  

ЎзА