Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиланаётган Kонституция тарғиботи қизғин кечмоқда
13:43 / 2023-03-28

Юртимизнинг барча ҳудудида турли соҳа вакиллари иштирокида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш, тарғиб-ташвиқ қилишга қаратилган учрашув ва мулоқотлар ташкил этилмоқда. Мазкур жараёнларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам фаоллик кўрсатмоқда.

Қуйи палата депутати Мавжуда Ҳасанова Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳокимлигида ҳамда туман халқ таълим бўлими ва қатор таълим муассасаларида туман фаоллари, соҳа вакиллари ҳамда аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, янги таҳрирдаги Kонституцияда акс этаётган янгилик ва ўзгаришлар моҳиятини тушунтирди.    

— Бош қомусимизга киритилаётган жамики ўзгаришларнинг негизида Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси мужассам. Ҳар бир модда инсонни улуғлашга, аҳоли учун муносиб шароит яратишга йўғрилгани билан эътиборлидир. Хусусан, янги таҳрирдаги Kонституциямизнинг 47-моддасида ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги мустаҳкамлаб қўйилмоқда. 

Бу норма “снос”лар билан боғлиқ кўплаб муаммоларга нуқта қўяди. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши ҳам таъминланади. Шунингдек, мазкур моддада  аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланиши ҳам ўз аксини топмоқда. Таъкидлаш жоизки, ушбу нормалар мамлакатимизда амалга оширилаёган инсонпарварлик сиёсатига ҳамоҳанг бўлиб, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, айниқса, эҳтиёжманд қатлам вакилларининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини ҳал этишда муҳим ўрин тутади, — деди депутат.    

Учрашувда сўз олган туман фаоллари ҳам ўз фикрлари ва муносабатини билдирдилар.    

 

Муҳтарама Комилова,  

ЎзА