Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиланаётган Конституция оилалар фаровонлигига хизмат қилади
18:17 / 2023-04-26

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги “Камолон дарвоза” маҳалласида “Янги Конституция – халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Янги Конституцияга киритилаётган  ўзгартишлар ва қўшимчалар мазмун моҳиятига бағишланган мазкур тарғибот тадбирида “Оқила аёллар” ҳаракати етакчилари,  тадбиркор аёллар, давлат мукофоти совриндорлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, маънавий-маърифий ишлар бўйича тарғиботчилар, кекса ва нуроний онахонлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.  

Тадбирда сўз олганлар юртимизда оила ва хотин-қизларни ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек,  оилалар фаравонлиги ва мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркор аёлларга шароитлар яратиш,  таълим тизимида қизлар учун яратилган имтиёзлар, уларни илм-фанга жалб этиш ва бошқа масалалар бўйича батафсил маълумот берилди.  

Эл суйган санъаткорлар ижросидаги куй ва қўшиқлар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.  

М.Қосимова, ЎзА