Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиланаётган Конституция инсон капитали ривожланишининг ҳуқуқий манбасидир
13:46 / 2023-04-01

Жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси айни кунларда тарихий бир даврда яшаяпти, десак муболаға бўлмайди. Мамлакатимиз сиёсий ҳаётида ўзига хос бурилиш кечмоқда ва унда фуқаролар фаол қатнашмоқда. Маълумки, 30 апрель санасида Референдум ўтказилади ва мазкур сиёсий кампанияга қизғин тараддуд кўрилмоқда.

Сўнгги ўн йилликда дунёда таълим барқарор ривожланишнинг бош омили ва калити эканлиги ҳукуматлар, сиёсий элита ва аҳоли тарафидан чуқур англаб етилганини кузатиш мумкин.

Дарҳақиқат, эркин фуқаролик, ҳуқуқий демократик жамият қуришда таълим-тарбия ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Янгиланаётган Бош ҳужжатнинг мукаммал ишлай бошлаши халқимиз турмуш-тарзини янада яхшилайди.

41-модданинг амалдаги матни бундай эди: «Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир».  

Айни моддани қуйидагича янги таҳрирга ўтказиш таклифи билдирилди ва 50-моддада "Ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга. Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлайди.

Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади. Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди. Умумий ўрта таълим мажбурийдир.

Мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратидадир. Таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади», дея белгиланмоқда.

Шунингдек, яна бир қанча ўзгартишлар киритиляптики, буларнинг барчаси инсон капиталини ривожлантиришга хизмат қилади. Инсон капитали орқали эса Янги Ўзбекистонда юқори ижтимоий-иқтисодий ўсиш динамикасини таъминлашга эришилади.

Муҳриддин Содиржонов,

социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

ЎзА