Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиланаётган Конституция – демократик ривожланишнинг муҳим ҳуқуқий пойдевори
09:50 / 2023-03-28

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Чўллиев “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида ташкил қилинган тадбирда иштирок этди.

Сенатор мазкур тадбир доирасида маъруза қилиб, Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси борасида айрим муҳим ва долзарб масалалар, асосий янгиликлар ҳамда муҳим йўналишлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берди.  

Маърузада таъкидланганидек, давлат ҳокимиятини ташкил этиш асослари, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият тармоқларининг мақоми, ўзаро муносабатлари тубдан такомиллашмоқда. Давлат ҳокимиятининг олий органлари ўртасидаги баланс, мувозанат кучайтирилмоқда.  

Парламент ваколатлари кучайтирилиб, Сенатнинг ҳудудий вакиллик палатаси сифатидаги мақоми такомиллаштирилмоқда.  

Шунингдек, янгиланаётган Конституцияда Бош прокурор, Ҳисоб палатаси раҳбарлигига номзодлар аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин Президент томонидан тайинланиши, шунингдек, монополияга  ва коррупцияга қарши курашиш органлари раҳбарлари Сенат томонидан сайланиши амалиётини жорий этиш таклиф этилаётгани қайд этилди.  

Тадбир иштирокчилари томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилиб, мамлакатимизда яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги эътироф этилди.    

 

ЎзА