Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Сенатор, Конституциявий комиссия аъзоси Рустам Холмуродовнинг «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган мулоқоти СамДУ талабалари билан бўлиб ўтди.
Рустам Холмуродов Конституциямизга киритилаётган ўзгартишлар ҳақида маълумот берар экан, янгиланаётган бандлар инсон қадрини улуғлаш, ҳимоялаш, таълим, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини, бу ислоҳотларни Конституциямизда ҳам белгилаб қўйишнинг вақти келганини таъкидлади.
Қонун лойиҳаси муҳокамасида талабаларнинг савол ва таклифлари тингланиб, муҳокама қилинди.
– Бугунги мулоқотда Конституциямизга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида атрофлича фикр алмашдик, – дейди СамДУ филология факультети талабаси Маҳлиё Суюндиқова. – Айниқса, Конституциямизнинг 41-моддасига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бизни жуда қувонтирди. Мактабгача таълим ва тарбия масаласи, истеъдодли ёшларнинг таълимни давом эттириш кафолатлари Бош Қомусимизда белгиланиши алоҳида эътирофга лойиқ.
Ирода БEКМУРОДОВА,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими