Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН: ўн йилда 14 миллион, уч йилда 15 миллион сайёҳ келди
15:23 / 2019-12-03

Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида қарийб 5 миллион сайёҳ келган бўлиб, йил якунига қадар уларнинг сони 6,5 миллион нафарга етиши кутилмоқда.


Туризм салоҳиятини тарғиб қилиш сўнгги йилларда тизимли чоралар ташкил этилди. Ўтган давр мобайнида АҚШ, Чехия, Польша, Япония, Германия, Италия, Малайзия, Индонезия, Россия, Хитой каби давлатлардаги ватандошлар билан ҳамкорликда 40 мингтадан ортиқ тарғибот материаллари тарқатилди. Туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида 90 га яқин форум ва акция ўтказилди.

Қолаверса, жорий йилдан бошлаб ҳар бир ҳудудининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда тадбирлар ташкил этиш бошланди. Хусусан, Фарғонада “Ҳунармандлар” фестивали, Навоийда “Сўзана” сайли, Хоразмда “Рақс сеҳри” мусиқий фестивали, “Баҳодирлар ўйини” спорт мусобақаси, Бухорода “Зиёрат туризми форуми”, Сурхондарёда “Бахшичилик санъати” фестивали, “Археология форуми” кабилар шулар сирасидандир.

photo5303216134822144773.jpg

2005 йилгача сайёҳларни юртимизга келиши ва саёҳат қилиши ҳеч кимга қизиқ бўлмаган шекилли, бу борадаги маълумотлар жуда кам. Топганимиз 2005 йилда 322 минг 238 сайёҳ келгани қайд этилган. Шу тариқа йилдан йилга уларнинг сони ортиб борган.

2006 йил - 554 772
2007 йил - 720 391
2008 йил - 879 321
2009 йил - 1 214 751
2010 йил - 1 473 143
2011 йил - 1 394 805
2012 йил - 1 894 996
2013 йил - 2 226 230
2014 йил - 1 361 961
2015 йил - 2 225 991
2016 йил - 2 027 035
2017 йил - 2 690 074
2018 йил - 5 346 219

Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида қарийб 5 миллион сайёҳ келган бўлиб, йил якунига қадар уларнинг сони 6,5 миллион нафарга етиши кутилмоқда.

14.jpg

11115.jpg

photo5303216134822144774.jpg

photo5303216134822144777.jpg