English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиҳаётдаги обод манзиллар сафи яна биттага кўпайди
12:49 / 2024-07-30

Шу кунларда Янгиҳаёт тумани Хушнуд маҳалласида олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари сабаб, ҳудуд қиёфаси янада кўркамлашмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, шу кунга қадар ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 2 та "Street workout" зонаси, 2 та болалар майдончаси, дам олиш учун хиёбонлар ва ўриндиқлар, мини футбол майдони тунги ёритиш тизими билан бирга барпо этилди.   

Шунингдек, лойиҳа доирасида 3 минг кв.м пиёдалар йўлакчаси ва 4 гектар майдонда сунъий суғориш тизими ўрнатилиб, ҳудуд кўкаламзорлаштирилмоқда.   

Гулноза Бобоева, ЎзА