Янгиҳаёт туманида кўп тармоқли марказий поликлиника фойдаланишга топширилди
Янгиҳаёт туманида фойдаланишга топширилган кўп тармоқли марказий поликлиника эндиликда 100 мингдан ортиқ аҳолига замонавий ва қулай шароитларда хизмат кўрсатади.
Бу эса Тошкент шаҳрида янада сифатли ва қулайроқ тиббий ёрдам кўрсатиш, кутиш вақтининг қисқариши ва ҳар бир оила саломатлигига ғамхўрлик қилишга замин яратади.


Аҳолининг тиббий хизматга бўлган эҳтиёжини енгиллаштириш мақсадида иш бошлаган мазкур тиббиёт бирлашмаси биноси айни кунларда капитал таъмирланиб, беморларни қабул қилишга тайёр бўлди.
Поликлиникада "Электрон поликлиника" тизими янгиланди, патронаж хизмати рақамлаштирилди ва "Электрон рецепт" жорий этилди.


Гулноза Бобоева, ЎзА