Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиҳаёт туманида 2021-2022 йиллар давомида амалга оширилган ишлар cарҳисоб қилинди
15:01 / 2022-09-21

Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокими ва мутасаддилар ОАВ ходимлари иштирокида ҳудудда 2021-2022 йилларда амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуман аввалида туман ҳокими Ҳаёт Иноғомовнинг маърузаси тингланди. Сўнг журналист ва блогерлар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олди. 

Қайд этилишича, ҳудудда 30 та маҳалла фуқаролар йиғини, 41 минг 904 та хонадон, 956 та кўп қаватли турар жой биноси, 16 та умумий ўрта таълим мактаби, 38 та мактабгача таълим ташкилоти, 2 та ўрта-махсус билим юрти ва 7 та тиббиёт муассасаси фаолият юритади. 



Туманда ишсизлар 2 минг 424 нафарни, яъни тумандаги меҳнатга лаёқатли, иқтисодий фаол аҳолининг 6,6 фоизини ташкил этади. Шунингдек, 149 та корхонада 941та бўш иш ўринлари мавжуд. 

Таъкидланишича, туманда жорий йил бошидан 6 та марказий ва 25 та ички йўлларга 21 километр асфальт ётқизилди, 21 километр электр тармоқлари модернизация қилиш, 2,5 километр газ тармоқларини янгидан ўтказиш, 34 километр газ қувурларини таъмирлаш, 2 та маҳалладаги кўчаларни ёритиш тармоқларини қуриш ишлари амалга оширилган.

Ушбу 6 та маҳалладаги мактабларни иситиш тизими ва ҳожатхоналарини таъмирлаш учун 2021 ва 2022 йиллар давомида жами 2 миллиард сўм йўналтирилди.

Умумий ҳисобда ўтган икки йил давомида ижтимоий соҳа объектларини қуриш, таъмирлаш ишлари учун туман маҳаллий бюджетидан 118,8 миллиард сўм йўналтирилди.

2021 йилда ҳудудий инвестиция дастури доирасида ва қўшимча ўринга-ўрин лойиҳаларни жалб қилиш ҳисобига жами 50 та лойиҳа ишга туширилиб, умумий қиймати 1 892,1 миллиард сўм инвестиция маблағи ўзлаштирилди ва унинг эвазига 2 минг 355 та янги иш ўрни яратилган. 

 

Д.Маматова, 
ЎзА мухбири