Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида янги тайинловлар...
11:53 / 2021-01-26

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокимлигининг турли лавозимларига тайинланган ходимлар таништирилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Шуҳрат Насимов Алибоевич тайинланди.

Туман ҳокимлигининг Ҳоким аппарати раҳбари лавозимига Нозирбек Мўминов Азимжонович тайинланди.

Туман ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Нигина Ҳакимова Алимджановна тайинланди.  

Туман ҳокимлигининг Таҳлилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимига Аваз Ҳошимов Маҳмуджонович тайинланди.

Шунингдек, туман ҳокимлиги девонхона мудири лавозимига Луиза Аширматова Римильевна тайинланди.