Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиерлик ёшларнинг энди ўз мактаби бор
22:57 / 2025-09-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани чекка ҳудудларидан бири – Қораариқнинг Янгиер қишлоғида 220 ўринга мўлжалланган янги 74-умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилди.

Бунга қадар янгиерлик ёшлар 7 километр олисдаги 39-умумтаълим мактабида таълим олишган. Улар 7 километрлик йўлни пиёда босиб ўтган. Ўқув хоналари кенг, шинам, ёруғ, барча зарур ўқув жиҳозлари билан таъминланган ва энг муҳими, халқнинг бирдамлиги, ташаббускорлиги меваси бўлган янги мактабнинг қурилиши кўп йиллик муаммонинг ижобий ечими бўлди. 

[gallery-25138]

Мактабнинг очилиш маросимида туман ҳокими, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Улар ўқув хоналарига бирма-бир кириб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди. Мактаб ўқувчилари учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Дарвоқе, янги ўқув йилида мазкур умумтаълим мактабига қабул қилинган 34 нафар 1-синф ўқувчисига Президент совғалари топширилди. 

ЎзА фотомухбири

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар