Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиерда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди
09:53 / 2021-05-24

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ҳокими И.Хўжаевнинг 1-сектор ҳудудидаги 9-сонли умумтаълим мактабида ёшлар билан ўтган учрашуви ноодатий тарзда – очиқ осмон остида, карантин қоидаларига тўла риоя қилган ҳолда ташкил этилди.

Тадбирда шаҳардаги Темур Малик ва Бобур номли маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган банд бўлмаган, ўз муаммоларига ечим топа олмай қийналиб келаётган ёшлар иштирок этди.  

Шаҳар ёшлари асосан, иш билан таъминлаш, ўзини ўзи банд қилиш, оилавий бизнес, ўз тадбиркорлигини бошлаш жараёнида банк кредит маблағлари расмийлаштирилишида юзага келаётган муаммолар, мавжуд тадбиркорлигини кенгайтиришдаги иқтисодий, ижтимоий, маъмурий тўсиқлар ва бошқа шу каби масалалар юзасидан ўз мурожаатларини баён этди.

Янгиер шаҳар ҳокими ёшлар томонидан кўтарилган мурожаатларнинг 60 фоизини жойида ижобий ҳал этган бўлса, мурожаатчиларнинг 15 фоизига мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.  

Қолган ўрганишга вақт ва маблағ талаб этган масалалар хусусида эса мутасадди ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқ ва кўрсатмалар бериб, ушбу мурожаатлар ижросини шаҳар ҳокими шахсан ўз назоратига олишини алоҳида таъкидлади.

 

А.Қаюмов, Ф.Тошматов, ЎзА