Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиерда COVID-19 инфекциясига қарши неча нафар фуқаро эмланди?
13:59 / 2021-04-30

Жорий йилнинг 9 апрель кунидан Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида хавф ости гуруҳига кирувчи 65-74 ёш, 75-84 ёш ва 85 ёшдан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари ўртасида эмлаш ишлари бошлаб юборилган эди.

Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15 февралдаги буйруғига асосан, хавф гуруҳига кирадиган 65 ёш ва ундан катталар, тиббиёт ходимларини коронавирус касаллигига қарши эмлаш учун Сирдарё вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси омборхонасидан жами 300 доза Ҳиндистонда ишлаб чиқилган “Covisheld” (Astra-Zeneсa) ҳамда 800 доза Хитойда ишлаб чиқилган “ZF-UZ VAK” вакцинаси олиб келинган.

Бунда шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада ва Наврўзобод маҳалласи ҳудудида жойлашган 10-участкада жами 2 та эмлаш пункти ва 1 та ҳаракатдаги эмлаш бригадалари ташкил этилиб, уларга малакали шифокор, вакцинатор, дубльёр ва регистраторлар бириктирилган бўлиб, бундан ташқари эмлаш жараёнида совуқлик занжирига риоя қилиш юзасидан Янгиер шаҳар СEО ва ЖС омборхонасида ва КТМП ҳамда Наврўзобод 10-участкаларига янги замонавий совутгичлар ўрнатилиб, ишчи ҳолатига келтирилган.

Бундан ташқари, вакциналарни эмлаш пунктларига сифатли етказилишини таъминлаш мақсадида ЮНИСEФ ва GAVI (Global Alliance for Vaccines and Immunisation – Глобалный альянс по вакцинам и иммунизатсии) ташкилотлари томонидан 1 дона замонавий махсус автомашина билан таъминланган бўлиб, уларга бириктирилган масъуллар ўз вазифаларини эътибор билан бажариб келмоқда.

А.Қаюмов, ЎзА