Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиерда “ақлли кўча” қурилади
13:26 / 2023-05-16

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида Янги Аср кўчасининг шифохонагача бўлган қисми жорий йилда капитал таъмирланадиган бўлди.

Фуқаролар ташаббуси билан “Очиқ бюджет”дан 800 миллион сўм ва маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан шаҳарда “ақлли кўча” барпо этилади. Қуёш энергияси орқали ёритиладиган кўча, қуёш панели ёрдамида бепул Wi-Fi зоналар, ақлли светофорлар ўрнатиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.  

Қувонарлиси, лойиҳада ёшлар учун очиқ кутубхона ташкил этилишидир. Янгиерликларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўчани тўлиқ видеокамера назоратига олиш ҳам кўзда тутилган.  

Ш. СУЯРОВ,  

ЎзА