Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Янгиер тажрибаси" йўлга қўйилади
12:07 / 2024-09-17

Сирдарё вилояти Ховос туманининг энг олис ва чекка ҳудуди ҳисобланган "Янгиер" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли даромадини ошириш бўйича семинар ташкил этилди.

Семинарда тумандаги 28 та маҳалланинг фаоллари иштирок этди. Учрашувда туман ҳокими ўринбосари Улуғбек Юлдошев, туман ИИБ бошлиғи Авазбек Тўрақуловлар ҳам иштирок этиб, Янгиер маҳалласида аҳолининг даромадини ошириш, фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган "Хонадонбай" ва "Маҳаллабай" ишларни тумандаги бошқа маҳаллаларда ҳам йўлга қўйиш юзасидан фикр юритилди. 

Тадбиркорлик қилиш, оилавий бизнесни йўлга қўйиш истагида бўлган ёшларнинг имтиёзли кредит олишига кўмаклашиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга молиявий, маънавий кўмак кўрсатиш юзасидан тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Хуллас, Янгиер маҳалласида тажриба тариқасида амалга оширилаётган ишлар, "Янгиер тажрибаси" номи остида Ховос туманининг бошқа маҳаллаларида ҳам йўлга қўйилгач, ишсиз ва ижтимоий ёрдамга муҳтож кишилар сони сезиларли даражада камаяди. Бу эса оилаларда оилавий хотиржамлик, фаровонликнинг юзага келишини таъминлашга хизмат қилади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири