Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгича ёндашувлар меҳнат бозорини бойитади (+видео)
16:33 / 2026-01-22

Қарор ва ижро 

Жорий йил якунигача Тошкент вилоятини тўлиқ камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш белгиланган бўлиб, бунинг учун “Янгича ёндашувлар” лойиҳалари асосида тизимли саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. Бу борада, ҳудуд бўйича хизмат кўрсатиш соҳасида 22 минг, маҳаллий саноат тармоқларида 11 минг, қишлоқ хўжалигида 8,2 минг, қурилишда 13,8 минг аҳолини доимий иш ўринларида банд қилиш имконияти яратилади. 

Шунингдек, амалда мавжуд бўлган лекин расман расмийлаштирилмаган 51,2 мингта иш ўринлари “соядан” чиқарилади. Ўз навбатида маҳаллалардаги аҳоли, жумладан, аёллар ва ёшлар ҳам мавжуд имкониятлардан фойдаланишга интилмоқда. Бунинг учун улар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунар, чет-тиллари ўрганишда жойлардаги мономарказларда имкониятлар яратилган. 

Жумладан, Президентимизнинг 2025 йил 17 январдаги ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосан Ўрта Чирчиқ туманидаги “Қайтмас” маҳалла фуқаролар йиғинида Келажак ёшлар бизнес инкубатори ташкил этилган. Ҳозирда бу масканга дафтарларга киритилган фуқаролар ўзлари қизиққан соҳани ўрганиш учун келаётган бўлса, ёшлар замонавий билимлар ва бошқа йўналишларда маҳоратини оширмоқда. 

Муҳими, бу мажмуанинг ташкил қилиш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш борасидаги харажатларнинг маълум қисми давлат томонидан қопланиши тадбиркорни янги лойиҳаларни амалга оширишга ундаяпти. 

– Ҳозирда нафақат юртимизда балки, хорижда ҳам талаб юқори бўлган касбларга мутахассислар тайёрланмоқда. Мақсадимиз Нурафшон ва Ўрта Чирчиқдаги ёшлар ва ишсиз аёлларни жамиятда ўз ўрнига эга бўлишига кўмаклашишдир. Келгусида улар ўз касби орқали юқори даромад олишга эришади. Бунинг учун уларга ўқув якунида давлат стандартларига мос сертификатлар берилади. Кузатувларимизга кўра, мактаб таълимини тамомлаган ўқувчилар асосан олийгоҳларга ҳужжат топширади. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам талаба бўлолмайди. Шу сабаб зарур билим ва тажрибага эга бўлолмаган кўплаб ёшлар арзон ишчи кучи бўлиб қолмоқда, – дейди тадбиркор Шерзод Абдулаҳатов. 

Умуман олганда, ҳудудларда амалга оширилаётган бу каби саъй-ҳаракатлар туфайли аҳоли бандлиги таъминлаш янада яхшиланмоқда. Шу билан бирга, жойларда фаолият юритаётган корхона-ташкилотлар учун малакали кадрлар жалб қилинмоқда. Хизмат кўрсатиш соҳалари эса ривожланиб, ҳудудлар марказларида якка тартибдаги тадбиркорлар сафи ортаётгани қувонарлидир. 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ctY1ObkByl8" title="Yangicha yondashuvlar mehnat bozorini boyitadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Мусаев (сурат, видео), ЎзА.