Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгича тизим: мурожаатлар ечимининг калити
11:48 / 2021-08-13

Давлатимиз раҳбари раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Жиззах вилоятидаги шаҳар ва туман прокурорлари томонидан аҳоли билан карантин талабларига риоя қилган ҳолда кунлик шахсий қабуллар мунтазам равишда ўтказиб бориляпти.

Муаммонинг катта-кичиги бўлмайди. Энг кичик муаммо ҳам аҳолига ноқулайлик, қийинчилик туғдирдими, демак уни зудлик билан бартараф этиш шарт. Аҳолига зарур қулайликларни яратиш, мурожаатларини бартраф этиш янгича ишлаш тизимининг бош мезонидир.

Янгича иш тизими жорий этилгандан сўнг Зафаробод туман прокуратураси томонидан ҳам аҳоли мурожаатларини кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмай келаётган муаммоларни ҳал этишга ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Жумладан, Зафаробод тумани “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғини “Форишлик” кўчасида яшовчи фуқаролар томонидан шу ҳудуддаги қишлоқнинг ўртасидан сел ва тошқинларнинг аҳоли уй-жойлари учун хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир вақтлар қазилган зовурни таъмирлашда амалий ёрдам сўраб, мутасадди ташкилотлар раҳбарларига бир неча бор мурожаат қилинганига қарамай муаммо ўз ечимини топмай келган.  

Ушбу мурожаат Зафаробод туман прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганишга қадар мурожаатни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмаганлиги, муаммо узоқ вақтдан буён ўз ечимини топмасдан келаётганлиги, сел, тошқин ва кучли ёғингарчилик бўлганида аҳоли хонадонларига сув кириб кетаётганлиги ва ушбу ҳудудга олиб борувчи асосий қатнов йўлини лойқа босиб қолаётганлиги аниқланди.

Маҳаллий аҳоли тили билан айтганда “Пионерка” деб номланувчи ушбу зовурнинг икки томонида аҳоли хонадонлари жойлашган. Турли тошқин сел келганида ва кучли ёгингарчиликлар пайтида аҳоли, айниқса, болалар мактаб ва боғчага қатнашда катта қийинчиликка дуч келган.

– Туман прокуратурасининг аралашуви ва амалий ёрдами билан бир неча йилдан буён ечимини топмай келаётган муаммо қисқа фурсатларда бартараф этилди, – дейди “Самарқанд” МФЙ “Форишлик” кўчасида яшовчи З.Бозоров. – Ушбу 350 метр узунликдаги “Пионерка” зовури кавланиб, тозаланди. Энди ушбу ҳудудда яшовчи 15 та хонадонимизга турли тошқин, сел ва кучли ёғингарчилик туфайли кириб кетаёган сув ҳамда у ерга олиб борувчи йўлнинг лойқа босиб қолиши ҳолатларига чек қўйилди.  

Эндиликда сув тошқинлари ушбу қазиб тозаланган зовур орқали аҳоли яшаш жойига хавф туғдирмайдиган ҳудудга оқиб кетиши ва фуқароларга зарар етмаслиги таъминланди.

А.Қаюмов, ЎзА