English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгибозорда кўчат экиш ва боғ яратиш мавзусида семинар ўтказилди
12:34 / 2022-11-09

Давлатимиз раҳбари ташаббуси кенг қулоч ёйган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида чор атрофни боғи-роғга, яшилликка буркаш мақсадида ташкил этилган манзарали ва мевали кўчатларни ерга қадаш ишлари Хоразмда уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими, унинг Янгибозор туман бўлинмаси ходимлари Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими  ходимлари билан ҳамкорликда   туманидаги "Халқобод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида  "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида  ўтказилаётган "Долзарб 40 кунлик" тадбирларини кенг миқёсда ўтказиш,  кўчат экиш, боғ яратиш  мақсадида "Маҳалла ободлигига ўз ҳиссангни қўш" шиори остида семинар ўтказди.

Семинарда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва маслаҳатчилари, ҳоким ёрдамчилари иштирок этиб, уларга  кўчат экиш, боғ яратиш ишларини бошлашда аҳамият қаратилиши лозим бўлган юмушлар, ҳудуд иқлим шароити, ер ҳолатига қараб, манзарали ва мевали  кўчат турларини экиш  ва парваришлаш юзасидан маслаҳат ва тавсия беришди.

Шундан кейин, шу ернинг ўзида  1000 га яқин манзарали ва мевали   кўчатларни экиб, "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида ўтказилаётган "Долзарб 40 кунлик" тадбирларига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшди.

—Ҳар бир экилган ниҳол келажакда улкан дарахтга айланиб, табиатни янада гўзаллашишга, атмосфера ҳавосини  мусаффолаштиришга, одамлар ўртасида соғлом турмуш тарзининг ошишига хизмат қилсин,—деди  шу маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Эркабой Рўзметов.

 

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими матбуот хизмати