Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янгиариқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлимининг масъул ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
14:23 / 2025-06-09

Хоразм вилояти Янгиариқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлимининг масъул ходими туман ҳудудида жойлашган ва “Хоразм давлат ўрмон хўжалиги” давлат муассасаси балансида бўлган 29 гектар ер майдонини чорвачилик йўналишида 49 йил муддатга ижара асосида фойдаланиш учун олиб бериш ва мансабдор танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 4000 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс 3900 АҚШ доллари ва 1.297.000 сўм пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

А.Суюнов тайёрлади, ЎзА