Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги зиё маскани ишга тушди
17:31 / 2022-08-11

Республика Маънавият ва маърифат маркази «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан пойтахтимиздаги Олмозор туманининг «Олтинсой» МФЙда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида маҳалла аҳолиси учун бунёд этилган янги кутубхонанинг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Кутубхонанинг очилиши маҳаллада истиқомат қилаётган ёшу қарини бирдек қувонтирди. 

Сўзга чиққанлар давлатимиз томонидан маҳаллаларга берилаётган эътибор, янгича қиёфа касб этаётган масканлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, мазкур тадбирнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўлқинланиб гапиришди. 

Миллатнинг маънавий-руҳий дунёсида китоб ва китобхонликнинг ўрни, жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган аждодларимиз эришган бетакрор ютуқларда ҳам китоб ва мутолаа ўрни алоҳида эканлиги таъкидланди. 

Тадбирда санъаткор – хонандаларнинг чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият бахш этди. 

Мазкур кутубхонага «Маърифат» тарғиботчилар жамияти томонидан 500 дан зиёд ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан иборат китоб жамланмалари совға қилинди. Шунингдек, маҳалладаги “Аёллар дафтари”, «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари»га киритилган инсонлар фарзандларига совғалар улашилди. 

ЎзА