Янги Зеландиялик аёл жомадонда бола билан саёҳат қилгани учун ҳибсга олинди
Янги Зеландия фуқаролигига эга аёл якшанба куни икки яшар қизчаси билан автобусда юрганда қўлга олинди. Бу ҳақда “Arab News” хабар берди. Детектив инспектор Саймон Харрисон айтишича, жувон болага нисбатан зўравонлик ва қаровсизликда айбланган.
Автобус ҳайдовчиси жадвал бўйича тўхташ вақти йўловчининг юк халтаси қимирлашидан хавотирга тушган ва Окленддан 100 километр шимолда жойлашган Кайвака автовокзалига полиция чақирган.
– Ҳайдовчи жомадонни очганда ичида икки ёшли қизча бор эди, – дейди Харрисон. – Қизалоқ жуда қизиб кетган, аммо жисман зарар кўрмаганга ўхшарди. Жомадон йўловчилар остида, юк сақланадиган алоҳида жойда сақланган.
Айни пайт қизалоқ касалхонада тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
27 ёшли она ҳибсга олинган. Инспектор ҳайдовчи “оқибати ёмон ҳодисанинг олдини олганига эътибор қаратган. Аёлга қўшимча айблов қўйилиши ҳам мумкин. Бу ҳақда мамлакат Болалар вазирлиги хабардор қилинди.
М.Пирматова, ЎзА