Янги Зеландияда ётоқхонадаги ҳалокатли ёнғин шубҳали, деб баҳоланмоқда
Янги Зеландия пойтахти Веллингтон шаҳридаги “Loafers Lodge” ётоқхонасида ҳалокатли ёнғин содир бўлди, деб хабар берди “Sky News”.
Ўт ўчирувчилар 52 кишини қутқарган, бироқ бир неча кишининг тақдири номаълум. Ҳозирча ҳодиса оқибатида олти киши қурбон бўлгани айтиляпти. Ёнғин хавфсизлиги гуруҳи воқеа жойи бўйича назоратни полицияга топширган. Зобитлар бир неча соат ичида бинога киришга умид қилишмоқда. Ушбу амалиёт бино тизими барқарорлиги билан боғлиқ хавотир туфайли кечиктирилган.
Расмийлар кенг қамровли, услубий тергов бир неча кун давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Веллингтон мэри Тори Ванау фожеани “тизимга зарба” сифатида тавсифлади.