Янги Зеландия ташқи ишлар вазирлиги фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия этмоқда
Янги Зеландия ташқи ишлар вазирлиги вакилининг таъкидлашича, Украинада бўлиб туриши жуда ҳам зарур бўлмаган фуқаролар мамлакатни тарк этиш имкониятларини кўриб чиқиши керак, деб хабар берди 1News телеканал.
"Украинада хавфсизлик билан боғлиқ вазият ўзгаргани боис бу мамлакатда бўлиши жуда зарур бўлмаган Янги Зеландия фуқаролари тижорат йўллари билан бўлса-да, мамлакатни тезроқ тарк этиши лозим", — дейилади телеканал.
У шунингдек, Украинада бўлиб турган Янги Зеландия фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар жойида эканига ишонч ҳосил қилишга чақирди.
Вакилнинг айтишича, куни кеча Янги Зеландия фуқароларининг бир гуруҳи Украинадаги ҳозирги вазият бўйича маслаҳат сўраб консулхона ходимларига мурожаат қилган.