Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистоннинг янги сайловларида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 13 миллиондан зиёд юртдошимиз иштирок этди
21:22 / 2019-12-22

Тошкент шаҳрида жойлашган Халқаро матбуот маркази бугун кун давомида сайловнинг энг қайноқ марказига айланди.


Тошкент шаҳрида жойлашган Халқаро матбуот маркази бугун кун давомида сайловнинг энг қайноқ марказига айланди.

“Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар!” шиори остида ўтган сайлов жараёнлари билан боғлиқ энг сўнгги янгиликлар марказ минбарида янгради. Муҳими, ҳар бир янгилик телерадиоканаллар, ижтимоий тармоқлар орқали онлайн трансляция қилиб борилди. Интернет сайтлар орқали онлайн ахборотлар узатиб борилди.

Ҳар соатда матбуот анжумани, брифинглар орқали нафақат янгиликлар, балки сайлов билан боғлиқ турли масалалар, қонунбузарлик ҳолатлари, қонунийликни таъминлаш бўйича қилинган ишлар бўйича тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлар томонидан маълумотлар бериб борилди. 

Марказда нафақат маълумотлар тақдим этиш, балки уларни оммавий ахборот воситаларига тайёрлаб узатиш бўйича барча зарур шарт-шароитлар таъминланди.

Марказда соат 21.00да якуний матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов 2019 йил 22 декабрь куни 20.00 да Ўзбекистонда сайловда овоз бериш якунига етганини маълум қилди. Айни пайтда Европанинг айрим давлатлари, АҚШда ватандошларимизнинг овоз бериш жараёни давом этмоқда.

Сайловда сайловчиларнинг 18 миллион 797 минг 810 нафаридан 13 миллион 355 минг 911 нафари (71,1 фоизи) иштирок этган.

Сайлов кодексига мувофиқ сайловда 33 фоиз сайловчи иштирок этса, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади. Шу жиҳатдан мамлакатимизда сайлов муваффақиятли бўлиб ўтди.

Энг муҳими, сайлов демократик талаблар асосида, очиқ, ошкора ўтказилди ва халқаро кузатувчилар томонидан кўп бор эътироф этилди.