Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги ёрдам Украинага йил охирида қарши ҳужумга ўтиш имконини беради
11:06 / 2024-03-12

Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уильям Бёрнс баёнот беришича, Конгресс янги ёрдамни маъқулласа, Украинада қарши ҳужумга ўтиш ва “Қримга зарба бериш” имкони пайдо бўлади.

– Янги ёрдам туфайли Украина 2024 йил охири ёки 2025 йил бошида ҳужум қилиш ташаббусини қайтариб олади, – деди у Сенатнинг Разведка қўмитаси йиғилишида сўзга чиқиб. Шунингдек, мамлакат музокарада ҳам кучли позицияни эгаллайди. Агар АҚШ қўшимча ҳарбий техника етказиб беришдан бош тортса, Украина жорий йил каттагина ҳудудини йўқотиши мумкин.