Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги йўллар – янги манзиллар сари элтади
16:49 / 2021-06-01

“Ўзметкомбинат” маблағи ҳисобидан Бекобод шаҳрига кириб келишдан комбинатнинг электрда пўлат эритиш цехигача бўлган 1,2 километр оралиқ масофада янги автомобиль йўли қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда комбинат бошқарув раиси — бош директор Р. Пирматов, Бекобод шаҳар ҳокими З.Файзуллаев, комбинат ва шаҳар фаоллари, металлурглар, меҳнат фахрийлари иштирок этди.  

Эндиликда комбинатга келтирилаётган юк ҳамда корхонадан олиб кетилаётган тайёр маҳсулотлар шу йўл орқали ташилади. Яъни, юк автомобилларининг шаҳарга киришига ҳожат қолмади. Шунингдек, ушбу йўл комбинат ишчи-ходимларининг ишга келиб-кетиши учун ҳам қўшимча қулайлик яратади.

Қайд этиш керакки, “Фаровон Бунёдкор Ишонч” МЧЖ томонидан узунлиги 1,2 километр, эни 13 метр бўлган ушбу автомобиль йўлини қуриш ишлари жадал суръатларда олиб борилди. Шунингдек, ушбу қурилиш ишлари давомида пиёдалар йўлакчаси, тунги чироқлар, лоток, қувур ҳамда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, йўл атрофи ободонлаштирилди.

Шу куни “Ўзметкомбинат”да яна бир эътиборли воқеа рўй берди. Яъни, электрда пўлат эритиш цехининг таъмирталаб ошхонаси замонавий меъморчилик усулида мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Замонавий стол-стуллар ҳамда ошхона мебель жиҳозлари, асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланди.

– Ишчи-ходимларга кўрсатилаётган ғамхўрлик барчани қувонтирмоқда, – дейди меҳнат фахрийси М.Пармонқулов. – 220 ходимга хизмат кўрсатишга мўлжалланган ошхонада овқатланиш зали, идиш-товоқларни ювиш, таомларни тайёрлаш, гўшт, сут ва сабзавот маҳсулотларини сақлаш хоналари ҳам бор.  

 

Реклама ҳуқуқи асосида