French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги йилнинг биринчи суткасида 1815 нафар чақалоқ дунёга келди
10:40 / 2026-01-02

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига кўра, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда 2316 нафар, 2023 йилда 2155 нафар, 2024 йилда эса 1859 нафар, 2025 йилда эса 1641 нафар чақалоқ туғилган эди.

2026 йил 1 январь куни дунёга келган гўдакларнинг:

894 нафари қиз,  

921 нафари ўғил.

Энг кўп чақалоқ Сурхондарё вилоятида (243 нафар) туғилди.  

Шунингдек, кейинги ўринларда:

Фарғона вилояти — 216 нафар,

Наманган вилояти — 194 нафар,

Қашқадарё вилояти — 191 нафар,

Самарқанд вилояти — 191 нафар,

Андижон вилояти — 157 нафар,

Тошкент шаҳри — 143 нафар,  

Тошкент вилояти — 129 нафар,

Бухоро вилояти — 85 нафар,

Жиззах вилояти — 76 нафар,

Хоразм вилояти — 65 нафар,

Навоий вилояти — 55 нафар,

Қорақалпоғистон Р. — 41 нафар,

Сирдарё вилояти — 29 нафар.  

Дунёга келган ушбу болалар орасида 17 эгизак (жами 37 нафар бола) бор, яъни 30 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари 3 ҳомилалик, 4 нафари эса 4 ҳомилалик эгизакдир.  

Моҳигул Қосимова тайёрлади,  

ЎзА