French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги йилни янги уйларда кутиб олишади
16:19 / 2020-12-24

Янги йил байрами арафасида Наманган вилоятида ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик бир қатор объектлар фойдаланишга топширилмоқда.

Тўрақўрғон туманидаги "Ўзбекистон" массивида 72 хонадондан иборат тўрт қаватли учта арзон уй-жойлар қуриб битказилди.

“Қишлоқ қурилиш инвест” масъулияти чекланган жамияти Наманган вилояти филиали томонидан ушбу уй-жойларни барпо этиш учун учун 10 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Замонавий, барча шароитлар муҳайё этилган хонадонлардан 24 таси ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга берилган бўлса, олти хонадон ёлғиз ва боқувчисини йўқотган оналарга уйнинг бошланғич бадали давлат томонидан қопланган ҳолда ажратилди.

Шунингдек, квартираларни ажратилишида уй-жойга муҳтож бўлган 42 оиланинг эҳтиёжлари ҳам эътиборга олинди.

– Уч нафар фарзандимиз билан алоҳида уйимиз йўқлигидан қийналардик. Боз устига саломатлигимда ҳам муаммолар бор. Мана, ниятимизга етиб, шинам хонадонда яшаш насиб этди. Уйнинг бошланғич тўлови ҳам тўлаб берилди. Бундай шароитлар яратилгани учун давлат раҳбаридан миннатдорман. Янги уйга кўчиб кирарканмиз, юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмаслигини дилдан ҳис қилдик, — дейди биринчи гуруҳ ногирони Муҳаммаджон Асраинов.  

Уй тўйлари маросимида қатнашган Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов бугунги кунда нафақат шаҳарда, балки чекка ва олис манзилларда жойлашган қишлоқларда ҳам арзон уй-жойларнинг қурилаётгани ҳудудларнинг меъморий қиёфасини ўзгартирибгина қолмай, аҳолининг турмуш даражасини янада яхшиланишида муҳим аҳамият касб этаётганлигини таъкидлади.

Вилоят раҳбари янги уйлардаги хонадонларга кириб, хонадон соҳиблари билан "бир пиёла чой" устида суҳбат қурди. Уларга тўёналар тақдим этди.

[gallery-570]

Оқилхон Дадабоев,  

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА