Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги йилга муносиб туҳфа
19:05 / 2020-12-18

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят, шаҳар ҳокимликлари, ДХА ҳамда ФҲДЁ ходимлари меҳнат фахрийлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Умумий майдони 288 квадрат метрни ташкил этган ушбу бино “Жасур қурувчи” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан қисқа муддатларда қуриб битказилди.

Ўзига хос, замонавий кўринишга, барча шароитларга эга 2 қаватли ушбу бино зарур техник жиҳоз, қаттиқ-юмшоқ мебеллар, компьютер, назорат камераси ва бошқа техник воситалар билан таъминланди. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 5 нафар, бир кунда 200 нафар фуқарога давлат хизматлари кўрсатиш имконияти яратилди. Бинонинг 1-қаватида шаҳар ФҲДЁ бўлими, 2-қаватида эса давлат хизматлари маркази жойлаштирилди.

– Шу пайтгача, эски бинода давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан бир кунда ўртача 40-50 нафар фуқарога давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, энди иш қуввати икки баробардан кўпроққа ошди, – дейди давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи Б.Артиков. 

– Қарийб 13 мингдан зиёд аҳоли яшовчи шаҳарда жорий йилнинг ўтган даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига жами 4 минг 476 та давлат хизматлари кўрсатилди. Мана бугун халқимизнинг кўнглини олиш, уларни рози қилиш йўлида олиб борилаётган ишларимизга монанд замонавий ва қулай бўлган марказнинг янги биноси фойдаланишга топширилди. Энди марказга мурожаат қилувчиларга кенг, ёруғ, иссиқ ва шинам бинода малакали ходимлар томонидан сифатли, тезкор, қулай ва шаффоф давлат хизматлари кўрсатилади.

Марказда электрон навбат тизими жорий этилган бўлиб, ташриф буюрувчиларнинг навбати мониторларда кўриниб туради. Мониторлар орқали эса давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, давлат хизматлари олиш тартиблари тўғрисидаги роликлар мунтазам намойиш этиб борилади.

– Ушбу бинонинг янги йил арафасида фойдаланишга топширилгани ширинликлар учун қурувчиларимизнинг ажойиб байрам туҳфаси бўлди, – дейди шу шаҳарда истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Қурбонали ота Ўрмоналиев. – Айниқса, давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлимининг бир жойда жойлашгани шаҳримиз фуқаролари ва айниқса, ёшлари учун жуда қулай бўлди. Бу ерда яратилган шароитларни, шинам ва бежирим безак берилган мўъжазгина тантаналар залини, хизмат кўрсатиш ҳудуди, кутиш жойлари, қизиқарли китобларни жамлаган кутубхонасини кўриб жуда қувондик.

Ушбу объект – Сайхунобод ва Сирдарё туманларидан кейин давлат хизматлари кўрсатиш маркази учун очилган вилоятдаги учинчи янги объектдир.

А.ҚАМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА