English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги йилда болалар замонавий боғчада
16:40 / 2026-01-01

Бухоро вилояти “Ўзанон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 37-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти янгидан барпо этилиб, ўз фаолиятини қайта бошлади.

Ҳозирда 270 нафар болани қамраб олган масканда кенг ва ёруғ дарс ва машғулот хоналари, ошхона, ётоқхона, санитария, иситиш тармоғи, замонавий жиҳозлар, хавфсиз муҳит болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун зарур шарт-шароит яратилган. 

Боғчада болалар иқтидорини ривожлантириш мақсадида шахмат-шашка, ментал арифметика, тўқувчилик, кулолчилик йўналишларида тўгараклар ташкил этилган. Шунингдек, алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар учун логопед, дефектолог ва психолог хизматлари фаолият юритмоқда.

Мазкур мактабгача таълим ташкилоти ссуда асосида қурилган бўлиб, бунинг учун қиймати 6 миллиард 400 миллион сўм маблағ сарфланган. Уч қаватли, шинам иншоотни фойдаланишга топшириш тадбирида туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими, маҳалла масъуллари, меҳнат фахрийлари, ота-оналар йиғилди. Бу маскан келажак авлод таълим- тарбияси йўлидаги яна бир муҳим ва амалий қадамдир.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири