English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги йил завқи (+видео)
15:36 / 2023-12-28

Ҳар йили юртимизда Янги йил байрамини кўтаринки рухда кутиб олиш яхши анъанага айланган. Болажонлар ва уларнинг ота-оналарига юқори кайфият улашиш, қишки таътилда мароқли дам олишларини ташкил этиш борасида алоҳида тайёргарлик кўрилди.

Жумладан, бугунги кунда Тошкентнинг асосий Янги йил арчаси тадбирлари ўтказиладиган Алишер Навоий номидаги кутубхона қаршисидан кенг майдон ажратилиб, бўйи 35 метр, диаметри 13 метрдан зиёдни ташкил этган ва оғирлиги 7.5 тонна бўлган бош арча ўрнатилди. Унинг атрофида хилма-хил атракционлар, болалар ва катталар учун саҳна безатилиб, турли кўнгилочар дастурлар ташкил этилди. Шу ернинг ўзида савдо майдончалари, дорвоз ўйинлари, хуллас барча-барчаси юртимиз аҳолиси ва келаётган меҳмонларнинг юқори кайфиятда, яхши таъсуротлар билан байрамни нишонлашлари учун шарт-шароитлар яратилди.  

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/7hWV3Tb3xeU" title="Yangi yil zavqi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Арча атрофида жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун 6 та нуқтада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг хизмати ташкил этилган. Улар детекторлар билан таъминланган, кузатув камералари юзни таний олади ва олинган маълумотлар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг ситуацион марказига узатилади. Жами 300 нафарга яқин ходим туну-кун хизмат олиб боради. Шу билан бирга Фавқулодда вазиятлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари тажрибали ходимлари ҳам жалб қилинган.  Майдон атрофида 4 та йирик автотураргоҳ ташкил этилди.

Бундан ташқари пойтахт туманларида ҳам аҳоли учун қулай бўлган 17 та ҳудудида улкан байрам арчалари ўрнатилиб, кўнгилочар тадбирлар ташкил этилмоқда. Ушбу байрам дастурлари болажонларнинг қишки таътилига тўғри келгани учун уларнинг ташрифлари сезиларли даражада кўпайган.  

 Хуллас, 28 декабрь – 8 январь кунлари бўлиб ўтадиган байрам тадбирларини фуқаролар кўтаринки рухда ва хавфсиз кутиб олишлари учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.  

Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов (видео), ЎзА